Сообщения

Сообщения за июль, 2020

Жавоблар топилганда саволлар ўзгаради. Туркиядаги Ўзбекистонликлар бебош қолдими?

Изображение
 Биласиз, куни кеча Туркия ҳаво йўллари томонидан Истанбул-Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича чартер рейс амалга оширилди . Мендаги аудио, фото ва видео маълумотларга кўра 30 нафардан зиёд юртдошимиз чипта олиб ҳам самолёт салонига етиб боришмаган.  Энг қизиғи уларнинг орасида юклари Ўзбекистонга кетганлари бор. Ҳозир фақат қўлида паспорти билан Туркияда юришибди. Таваккал аэрапортга бориб чипта олганларни, балки, айб ўзида дерсиз, лекин бир кун олдин консуллик қўнғироғидан кейин 516 долларга чипта олиб, ўз вақтида аэрапортга борганлар ҳам қолиб кетганига нима дейсиз? 29 июль куни 516 долларга ҳарид қилинган чипта (парвоздан бир кун олдин)  Таваккал аэрапортга борганларга аэрапорт авиакассаси чиптани 480 доллардан сотишган, бир кун олдин эса рўйхатда борларга чипта 516 доллардан сотилган. Юртдошларимиз депорт бостириш ва жарима пулларини тўлаш босқичига келганида аэрапорт маъмури келиб уларга: "Бўлди самалёт тўлди, сизлар қолдингиз", - деб айтган, қанақасига? Аэ